Янгича ёндашувлар давр талаби

Тошкент шахар, Яккасарой туманидаги 144-мактабда бугунги кунда 977 нафар ўкувчи – ёшлар тахсил олмокда. Капитал реконструкциядан кейин кайта чирой очган мактаб биноси ва спорт иншоотлари киши кўзини кувнатади. Мактаб директори Гулчехра Расулованинг таъкидлашича, бу ердаги ям-яшил спорт майдончаларида болалар Шунчаки тўп тепмайди, балки спорт билан том маънода ўртоклашади. Балки шу сабабдир мактаб ўкувчиларининг 85 фоизи […]

14 январь – Ватан химоячилари куни

Мамлакатимизда 14 январь – Ватан химоячилари куни сифатида кенг нишонланади. Айни кунларда юртимизда байрамни муносиб нишонлашга кизгин хозирлик кўрилмокда. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Тошкент шахар кенгаши томонидан хам бу борада тегишли идора ва муассасалар хамкорлигида катор тадбирлар ўтказиб келяпти. Ана шундай тадбирлардан бири Тошкент шахридаги Бирлашган техник мактабда бўлиб ўтди.

Askarlari baquvvat el qudratli bo‘lur

Yangi yilning dillarni chulg‘agan shukuhi tarqamasdan yana bir qadrli sana – Vatan himoyachilari kunini nishonlashga qizg‘in tayyorgarlik ko‘rmoqdamiz. Bu bayramlar tinch-osoyishta, bunyodkor el-yurtga yarashadi, degan hikmatning amaldagi yana bir ifodasidir.

Ёш мусикачиларимизнинг Лондондаги концерти

Янги йил тантаналари давом этаётган шу кунларда Лондон шахри марказидаги Кироллик мусика академиясида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошка мамлакатлари ёш мусикачиларининг “Eqyupes de Sogdiana-2” (“Суғдиёна гурухлари – 2”) деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди.

Bolalarga atalgan yangi ertak

Toshkent Davlat sirkida Yangi yil bayrami munosabati bilan bolalarga atalgan yangi teatrlashtirilgan musiqiy tomosha davom etmoqda.“Nasriddin Afandining yangi ertaklari” deb nomlangan tomosha bolalarning qishki ta’til kunlari maroqli o‘tishiga xizmat qilmoqda. Sirk dasturlari bilan teatrlashtirilgan sahna ko‘rinishlarining o‘zaro uyg‘unligi ko‘pchilikda katta qiziqish o‘yg‘otayotir.