“Тил-миллатимиз калби” мавзусидаги адабий-маърифий анжуман сценарийси

«Кўнгил махзанининг кулфини тил ва ул мщзаннинг калитин сўз бил».

Алишер Навоий.

Мактаб зали «Тил байрами»га мос килиб безатилади. Тил хакида алломалар сўзлари битилган шиорлар осиб куйилади. Давлатимиз байрори, герби саэднанинг юкрри кисмида турибди. Мещонлар туплангач, Ўзбекистон мадхияси янграйди.

1-бошловчи: Тилим-тилим она тилим,

Тиллар ичра сара тилим.

Ширин-шакар маъно тилим,

Она тилим—аъло тилим.

2-бошловчи: Ўтмиши бор тарихга бой,

Навоийдан олган чирой.

Орзу-хавас бунда талай,

Она тилим—аъло тилим.

—Ассалому, алайкум, азизлар! Маълумки, бизнинг жонажон мамлакатимиз ўз мустакиллигига эришгач, тилимизга бўлган эътибор янада кучайиб, унинг ривож топиши йулида бир канча ишлар амалга ошириб келинмокда. Бу тилнинг давлат тили эканлиги хакидаги конун Республикамиз Конституциясида хам тасдиклаб кўйилган. Асосий комусимизнинг 4-моддасида шундай дейилган:

Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикаси ўз худудида истикомат килувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлар ва анъаналарини хурмат килишни таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади».

1-бошловчи:

—Энди эса Эркин Вохидов каламига мансуб она тилимизни мадх этувчи «Она тилим улмайди» шеърини бошлангич синф ўкувчиси томонидан тинглаймиз.

Нотик деди:

Такдир шул,

Бу жахонни ирода

Тиллар йуколур буткул,

Бир тил колур дунёда.

«Эй воиз, пастга тушгин,

Бу гап чикди каердан?»

Навоий билан Пушкин

Туриб келди кабрдан.

Ким даргазаб,

Ким хайрон.

Чикиб келдилар катор:

Данте,

Шиллер

Ва Байрон

Фирдавсий,

Балзак

Тагор.

 

«Ваъзингни куй, биродар, Сен айтганинг бўлмайди». Барча деди баробар: «Она тилим улмайди». —Эй, бу кандай акида? Кўлида табаррук жом. Форсий тили хакида Рубоий айтди Хайём. Эхтиросли, оташ дил Беранжи сурди нолон: —Намотки фаранги тил Йуколгиси бир замон?! Неруда, Лорка турди Сервантеснинг ёнига. Ким касд этиб, турилди Она тилим жонига? Фузулий ёнди:—Озар Тили гулдай сунмайди. Барча деди баробар: «Она тилим ўлмайди». Камалакдек рангоранг Булсин деб санъат, тиллар Асрларга килдик жанг, Армон килдик минг йиллар. Бекадр булса, нахрт Тиллардаги тароват! Йуколди бу кун хайхот, кабрларда халоват. «Фауст» ёнди гуриллаб, «Хамса» ўтга туташди. Бу садо жахон бўйлаб Таралди, тоглар ошди. Бу садо енгар хамон.

1- ўкувчи:

—Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўгрисидаги конуни 1989 йил 29 октябрда кабул килинган. Ўзбекистонимиз истиклолга эришгач, тилимизга бўлган эътибор ортиб бормокда.

2- ўкувчи:

—Тил—миллатнинг асосий белгиларидан бири. Дунёда халклар кўп.

Аввало бу халклар ўз тили, миллий урф-одатлари ва анъаналари, ўзига хос турмуш тарзи билан ажралиб туради.

Бинобарин, халкнинг, миллатнинг ўзлигини намоён килишида тилнинг ўрни катта ва бекиёсдир.

«Элимга» кўшиги янграйди.

3-ўкувчи: «Она тилимга» шеъри.

Минг йилдирки булбул каломи

Ўзгармайди, яхлит хамиша.

Аммо шўрлик тутининг холи

Ўзгаларга такдид хамиша.

Она тилим, сен борсан, шаксиз,

Булбул куйин шеърга соламан.

Сен йуколган куни шубхасиз,

Мен хам тўти бўлиб коламан. (А.Орипов)

1-бошловчи:

—Она тилимиз бор экан, Кошгарийнинг «Девони лугатит турк» китоби, Ахмад Ясавий хикматлари, Навоий «Хамса»си, Бобурнинг «Бобурнома»си, Чўлпон ва Абдулла Ориповнинг ўгли шеъриятидан бахраманд бўляпмиз.

2-бошловчи:

—Она тили—эзгу фазилатлар, юксак туйгулар манбаи. Чунки оналаримиз бизга шу тилда алла айтади, инсон учун хаётий зарур билим ва тушунчаларни мана шу тил воситасида онгу шууримизга сингдиради, одобу ахлокимиз, феъл-атворимиз мана шу тилда берилган ўгит ва насихатлар асосида шаклланади.

1 -бошловчи:

—Шу боис мутафаккир бобомиз тил инсонни хайвондан фарклаб турадиган неъмат эканлигини таърифлаб, шундай дейди:

Тангрики, инсонни килиб ганжи рост

Сўз бирла хайвондан анга имтиёз.

«Муножот» ракси.

 

2-бошловчи:

—Навбат тилимиз хакидаги алломаларимиз сўзларига, мархамат.

4-ўкувчи:

Тилга ихтиёрсиз—элга эътиборсиз. (Навоий)

5-ўкувчи:

Кўнгил махзанининг кулфини тил ва ул махзаннинг калитин сўз бил.

(Навоий)

6-ўкувчи:

—Качонки бир миллат тилини йукотса, у мукаддас динини ва мил-латини хам йукотур.

(А.3охирий)

7- ўкувчи:

—Ўзбек тили гоят бой, нихоятда чиройли, хар кандай фикр ва туйгуни ифода килишга кодир…Тилимизнинг бойлигига дахл киладиган, хуш латофатини бузадиган, тилимизни «захар» килишга каратилган киликларга бархам бериш зарур.

(А.Каххор)

1-бошловчи:

Она тилим, жону дилим

Сенла камол тодди элим.

Она тилим, жону дилим

Таъзим сенга, бердинг билим.

Она тилим —жону дилим

Сенла Maгpyp ўзбек элим.

2-бошловчи:

—Она тилини севиш ватанпарварлик белгиси, аждодлар рухига хурмат рамзи. Ўз тилини асраб-авайлаган халк ўзлигини асраб-авайлаган бўлади. Тил билиш — маданият бел­гиси. Халкимиз таъбири билан айтганда, тил билган эл билади. Она ти­лини пухта билиш, у билан Fypyp-ифтихор килиш миллий маънавият, ўзлик ифодаси бўлса, бошка тилларни билишга интилиш маданият бел­гиси, кўшимча билим куролига эга бўлишдир.

Сахна кўриниши намойиш килинади: Бунда хаваскор актёрлар: шох,

вазирлар ва Алишер Навоий тимсолида иштирок этади.

Сахна кўринишининг кичкача мазмуни:

Бир шох вазирларига: «Менга дунёдаги энг ширин ва энг аччик нарсани келтиринг» дейди, вазирлар шохга жуда кўп нарсаларни кўрсатадилар. Шох буларни рад этади. Шунда вазирлар Навоийнинг хузурига борадилар. Бўлган вокеани айтиб берадилар. Навоий уйлаб кўриб: «Шохингизга тил олиб боринг»,— дейди. Улар подшохга тил олиб боришади. Шох бу жумбокни Навоий топганини билиб, уни хузурига олиб келишларини буюради. Шох унга сарполар хадя этиб, уни вазир этиб тайинлайди.

1-бошловчи:

Яна  кайта тирилгансан,

Бахт-икболга йугрилгансан.

Ўлкамизга нур бўлгансан,

Она тилим—аъло тилим.

2-бошловчи:

Кувончимдан сўзим ўйнок,

Кайта кийдинг атлас куйлак

Озод юртда ўзинг байрок,

Она тилим—аъло тилим.

1-бошловчи:

—Шундай килиб, мазмунли кечамиз нихоясига етди. Биз мустакиллигимизни, она тилимизни асраб-авайлайлик, уни кўкларга кўтарайлик

2-бошловчи:

Халким, юртим бошимга хумо,

Уни асра, учиб кетмасин.

Кора кучлар бордир доимо, Тилингни хеч ким забт этмасин.

—Яна бир бор улуг байрамингиз муборак булсин! сог ва омон бўлинг, азизлар!

Шоира СОДИКОВА,

Яккасарой туманидаги

144-мактабнинг она

тили ва адабиёт фани

ўкитувчиси

 

Leave a Reply